Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2-СЕКТОР РАҲБАРИ ҲУДУДЛАРДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/237573cd9f490c352766f.jpg)
2022-03-25 14:20:16 152
![](https://telegra.ph/file/237573cd9f490c352766f.jpg)
Қўштепа тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Ф.Исмоилов Сармозор маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудуддаги саноат ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда хусусий мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятлари билан танишди. Шунингдек, “Аёллар дафтари”да турувчи хонадонлардаги шарт-шароитларни ўрганди.
![](https://telegra.ph/file/6cbb0d512ad6b1a11aa99.jpg)
Хусусан сектор раҳбари маҳалла ҳудудидаги “Файзли Робияхон жилоси” бахмал ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, тадбиркорнинг иш фаолияти ва келажакдаги истиқболли режалари билан яқиндан танишди. Тадбиркор билан суҳбатлашиб, муаммоларини тинглади ва ўз таклифларини берди.
![](https://telegra.ph/file/ddcceacb15b299600a21d.jpg)
“Гулжаҳон” хусусий мактабгача таълим масканида бўлган сектор раҳбари томонидан муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария-гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/acc82cdd054596e86e2ca.jpg)
Маҳалланинг “Аёллар дафтари”да турувчи Дилафруз Арипованинг яшаш шароити билан яқиндан танишган сектор раҳбари, ўзининг керакли тавсияларини берди.