Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/87c0ba4b675a7b1b1566a.jpg)
2022-03-25 13:38:32 115
![](https://telegra.ph/file/87c0ba4b675a7b1b1566a.jpg)
Бугун халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 52-сессияси бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/88b8c35fc4e1164fd1132.jpg)
![](https://telegra.ph/file/4c69c0914cfe11760990c.jpg)
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар, идора ва корхоналар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Сессия ишига туман ҳокими Илёсбек Новиков раислик қилди.
![](https://telegra.ph/file/849ccdcca85aa6d864e84.jpg)
Депутатлар 8-Оқтепа сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Шохоббос Хошимовни сессия котиблигига сайладилар.
Сессия кун тартибидан Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида, Қўштепа туманида “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан ишлар борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ва бошқа масалалар жой олди.
![](https://telegra.ph/file/6c3087c38691a270aa78f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/af331f79c0b6e6d3b27bf.jpg)
![](https://telegra.ph/file/ca1c52ea435d75fe4cde2.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b80d11dd5c3fc38dfd192.jpg)
Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича туман ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарларининг ҳисоботлари ва фикр-мулоҳазалари тингланди.
Сессия давомида кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, ушбу масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.