Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/6b7ed3a837526bead380b.jpg)
2022-03-24 16:04:20 102
![](https://telegra.ph/file/6b7ed3a837526bead380b.jpg)
Кейинги йилларда Қўштепа туманида тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/5f54fb215a74a4e9a2f04.jpg)
![](https://telegra.ph/file/d937049be0490fa4a8b0a.jpg)
Амалий ишлар давоми сифатида бугун Тадбиркорлар уйида туман ҳокими Илёсбек Новиковнинг маҳалладаги тадбиркорлар, бизнес вакиллари ва ҳунармандлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди.
“Қўштепа тумани маҳаллаларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусидаги очиқ мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосарлари, масъул идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
![](https://telegra.ph/file/3d2c9b66f273dc578fce0.jpg)
Тадбирда туман раҳбари Илёсбек Новиков бугунги кундаги тадбиркорлик муҳити ҳақида ўзининг фикрларини билдириб ўтди. Шунингдек, тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, ўз бизнеси ва тадбиркорлигини бошламоқчи бўлганлар дуч келаётган масалалар ҳам туман ҳокими томонидан ўрганилди.
![](https://telegra.ph/file/4497a200284b4a7805351.jpg)
![](https://telegra.ph/file/04ba41397f71f021597af.jpg)
Мулоқотда тадбиркорлар ва ҳунармандлар ўз фаолияти билан боғлиқ муаммо ва таклиф-мулоҳазаларини ҳам ўртага ташлади. Тадбиркорлар мурожаати бирма-бир тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди.