Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/944f4c0da5136c9e3c5da.jpg)
2022-03-24 15:22:40 105
![](https://telegra.ph/file/944f4c0da5136c9e3c5da.jpg)
Жорий йил 24-март куни ижтимоий тармоқлар орқали “Қўштепада хам “Openbudjet” “Hokimbudjet” га ўзгарди шекилли” сарлавҳали танқидий хабар эълон қилинди.
Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Openbudget.uz портали орқали Қўштепа тумани бўйича 2022 йил 1 февралдан 22 февраль кунига қадар фуқаролар томонидан таклифлар киритилиб, низом талабларидан келиб чиқиб, 37 млрд. 255 млн. 699 минг сўмлик 82 та ташаббуслар очиқ овоз бериш жараёнига ўтказилган.
Бугунги кунда 82 та ташаббусларда фуқаролар очиқ овоз бериш йўли билан ихтиёрий равишда қатнашмоқдалар ва ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган.
Шуни алоҳида такидлаш лозимки, Openbudget.uz портали орқали туманимиздаги маҳаллаларда узоқ йиллардан буён йиғилиб қолган муаммоларни ечим топиш имкони туғилди. Шундай маҳаллаларда “инфратузулмани яхшилаш” мақсадида йўл, сув, электр таъминотини яхшилаш каби бир қатор муаммолар ҳал қилинмоқда.
Ушбу имкониятлар аҳолига кенг тушунтирилиб, маҳаллаларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.