Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВРЎЗ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/4ab1174658e947369a6ca.jpg)
2022-03-20 08:29:14 106
Қўштепа туманида фаолият кўрсатиб келаётган “FЕRGANA GLOBAL TEXTIL” масъулияти чекланган жамиятининг ташаббуси билан байрам тадбири ўтказилди. Унда жамоа учун азиз ва қадрли бўлган фаҳрийлар ва ишчи-ходимларга янгиланиш “Наврўз” байрами муносабати билан эҳтиром кўрсатилди.
Байрам тадбирида туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳблари ҳам иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар шу кунларда каттаю кичик барча юртдошларимиз бағрини кенг очиб, баҳор, ёшариш ва янгиланиш рамзи бўлмиш Наврўз айёмини шоду хуррамлик билан кутиб олаётганига урғу бердилар. Наврўз ўз руҳи ва ғоялари билан ҳар қайси инсон она заминнинг, табиатнинг ажралмас узвий қисми эканини, табиатнинг нақадар гўзал эканини ҳис қилиб, уни эъзозлаб, ҳамнафас бўлиб яшашга ундаши билан бизга қадрлилигини таъкидладилар.
Дарҳақиқат, тадбирда 2022 йилнинг Наврўзи ҳаммамизга, барча-барча хонадонларга, оилаларга тинчлик-омонлик, бахту саодат, файзу барака келтирсин! Орзу-ниятларимиз ушалсин, Ўзбекистонимиз янада обод ва фаровон бўлсин! Деган тилаклар кўнгилдан жой олди.
Тадбир сўнгида барчага самимий тилаклар билдирилиб, байрам туҳфалари ва эсдалик совғалари топширилди.