Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ЗАМОНАВИЙ КОМПЮТЕР ЖАМЛАНМАЛАРИ, БИР ГУРУҲ ИШСИЗ ЁШЛАРГА МЕҲНАТ ҚУРОЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/8f6078534b038a712ec89.jpg)
2022-03-19 15:19:44 116
![](https://telegra.ph/file/8f6078534b038a712ec89.jpg)
Қўштепа туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январь кунги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидаги вакиллари иш самарадорлигини ошириш ҳамда ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этиш мақсадида маҳаллаларда фаолият кўрсатиб келаётган ёшлар ишлари агентлиги етакчиларига замонавий компютер жамланмалари ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож бир гуруҳ ишсиз ёшларга “Ёшлар жамғармаси” ҳисобидан субсидия асосида ажратилган меҳнат қуроллари топширилди.
![](https://telegra.ph/file/c33c39697ab1246383f7d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/36e4b2e16eed012e09d9b.jpg)
![](https://telegra.ph/file/46d6d282eb8f3f64ba1b8.jpg)
“Маданият маркази”да бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг масъуллари иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/3e358f5af053d6da0f1dd.jpg)
![](https://telegra.ph/file/908ddda6cc6a76b721e79.jpg)
![](https://telegra.ph/file/6333c095112489699aedb.jpg)
![](https://telegra.ph/file/1e5b2f48a012f778c711c.jpg)
Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшларга яратиб берилаётган имкониятларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг компютер жамланмалари ҳамда меҳнат қуроллари ўз эгаларига топширилди.