Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 186 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА БОЛАЛАР БОҒЧАСИ ЯНА ИККИТАГА КЎПАЙДИ

×

 2022-03-19 14:44:56    154

PDF юклаш
Чоп этиш





Бугун Истиқбол маҳалласидаги 11-сонли мактабагча таълим ташкилотининг янги биноси фойдаланишга топширилди.











Боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, шунингдек, МТБнинг масъуллари иштирок этдилар.

Наврўз байрами арафасида “Обод қишлоқ” дастури асосида ушбу муассасанинг ишга тушиши маҳалладаги 200 нафар болани мактабгача таълимга қамраб олиш имконини берди.








Муассаса мослаштирилган бинода 4 та гуруҳда, 95 нафар тарбияланувчилар билан тумандаги 1-сонли мактабагча таълим ташкилоти филиали биноси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди. 2021 йилда туман мактабгача таълим бўлими тасарруфига олиниб, “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида “Қурилиш ашё сифат-сервис” МЧЖ томонидан 120 ўринли қўшимча бино қурилди. Шунингдек, эски биносида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Қурилиш-тамирлаш ишларига 2 миллиард  285 миллион сўм маблағ сарфланди.

Муассада болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. 














Шунингдек, байрам арафасида Дўрмон маҳалласидаги 7-сонли мактабагча таълим ташкилотида “Муҳаммад Умар бюлдинг” МЧЖ томонидан 120 ўринли қўшимча бино қурилди, эски биносида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.











“Обод қишлоқ” давлат дастури асосида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларига 3 миллиард 504 миллион сўм маблағ сарфланиб, бугунги кунда 360 нафар болалар таълим-тарбия оладиган масканга айлантирилди. Болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун замонавий машғулот хонаси, ётоқхона ва ошхона мавжуд. Шунингдек, ривожлантирувчи марказлар жихозлари олиб келиб, жойлаштирилди. Машғулотлар жараёнида фойдаланишлари учун 45 турдаги тарқатма, кўргазмали материаллар, плакатлар билан таъминланди.

Янги боғчаларнинг фойдаланишга топширилиши болажонлар учун чинакам байрам туҳфаси бўлди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram