Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНА БИР АЁЛГА 2 ХОНАЛИ УЙНИНГ КАЛИТИ ТОПШИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/be732c8342464154cd2d8.jpg)
2022-03-17 20:55:44 94
![](https://telegra.ph/file/be732c8342464154cd2d8.jpg)
Инсон_қадри_учун
Юртимизда улуғ кунларда, байрамларда кўнгли ўксик, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларни юзини кулдириш уруф-одатга айланган. Дарҳақиқат йиллар давомида шаклланган қадриятларимиз Наврўз байрами арафасида яна давом эттирилди.
Бугун, Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини, Исфайрамсой кўчасида яшовчи Мархабохон Охуновага байрам совғаси сифатида 2 хонали уйнинг калити тантанали равишда топширилди.
Тадбирда Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари шунингдек, бошқа масъул раҳбарлар иштирок этдилар.
Мархабохон Охунова ногиронлиги боис Хумдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қуриб битказилган кўп қаватли уйлардан 2 хонаси унга субсидия асосида берилди.