Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
2022-03-17 20:19:13 98
Жорий йил 14-март куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Халқобод МФЙ даги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби олдидаги кўча ачинарли аҳволга келиб қолган.
Ёз кунларида кўтариладиган чанг тўзон, қишда лойга ботиши болаларнинг мактабга қатновини қийинлаштирмоқда. Туман хокимлиги масъулларига бир неча бор мурожаат қилинган, аммо шу кунгача ҳеч қандай натижа йўқ.
Ҳолат бўйича масъулларнинг муносабатини кутиб қоламиз” – дея шикоят қилинган.
Қўштепа тумани Халқобод маҳалласидан йўлланган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги ва шу соҳага даҳлдор мутахассислар томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг тегишли моддаларига асосан жойига борган ҳолда ўрганилди.
Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби олдидаги кўчани асфалтлаштириш ишлари маҳаллий бюджет маблағларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда 2022-йил III-чоракда босқичма-босқич амалга оширилишини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.