Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 172 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА НАВРЎЗ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2022-03-17 15:29:18    175

PDF юклаш
Чоп этиш



Она табиатни севиш ва ардоқлаш, ҳаёт гултожи бўлмиш инсонни қадрлаш Ватанга муҳаббат ва садоқат каби ғояларни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир.

Бугун Қўштепа туманида умумхалқ байрами бўлган Наврўз айёми кенг нишонланди. Бу йилги байрам тадбири ҳар йилгидан ҳам ўзгача руҳда, кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Эрта тонгдан қўштепаликлар учун Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида байрам сайли бошланди.



Қўштепа туманида бир неча миллат ва элат вакиллари бир ота-она фарзандларидек аҳил иноқ яшамоқда. Улар умумий уйимиз – Ўзбекистонимиз равнақи йўлида барча соҳаларда фидокорона меҳнат қилмоқда. Бу аҳил ва иноқлик бугунги тадбирда ҳам ўз ифодасини топди.

Байрам тадбирида тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасалари, маҳаллалар, фермерлар, тадбиркорлар ва ҳунармандлар томонидан тайёрланган махсус бўлимларда Наврўз таомлари кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, ёш рассомларнинг ижодий ишлари ва ҳунармандларнинг буюмлари сайил иштирокчилари эътиборини тортди.






Байрам тадбирига туман ҳокими Илёсбек Новиков ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, туман фаоллари кириб келдилар. Улар дастлаб сайил иштирокчилари – меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик, тадбиркорлар-у ҳунармандлар ҳамда ёшлар билан учрашишди.



Шундан сўнг туман ҳокими Илёсбек Новиков янгиланиш ва яшариш байрами Наврўз айёми билан барчани муборакбод этди.



Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан туман маданият бўлимининг театрлаштирилган “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳар-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” деб номланган катта байрам концерт дастури тайёрланиб, байрам иштирокчиларига намойиш этилди.






Концерт дастурида уйғониш фасли бўлмиш баҳорнинг келганини акс эттирувчи театрлаштирилган мусиқали томоша дастури байрам шодионасига кўтаринки руҳ баҳшида этди.

Дастур давомида маданият маркази ходимлари томонидан баҳор ва наврўзни тараннум этувчи қўшиқлар ижро этилди.




Байрам тадбирида элимиз ардоғидаги санъаткорлар Илҳом Иброхимов, Нуриддин Асқаров, Акмал Садихоновлар ўзларининг куй-қўшиқлари билан Наврўз шодиёнасига янада кўтаринки кайфият бахшида этди.





Шунингдек, жажжи болажонлар томонидан қўшиқ ва рақслар, аскиячиларнинг хазил мутойибалари ҳам намойиш этилди.



Концердан сўнг байрам иштирокчилари учун дошқозонда тайёрланган сумалак ва ош тортилди. Байрам шукуҳи эса давом этмоқда. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram