Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/94de50cd515bdecbd8d45.jpg)
2022-03-16 19:52:33 197
![](https://telegra.ph/file/94de50cd515bdecbd8d45.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 11-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассаси битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/2dea91406db303cdc6009.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8866aed5c1780c2460e7f.jpg)
Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 36-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 март кунги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сонли Фармони ижросини туманда самарали ташкил этиш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилаётган хотин-қизлар фаоли лавозимига кўрсатилган номзодлар билан суҳбат ўтказилиб, мазкур лавозимларга соҳада тажрибага эга бўлган муносиб номзодлар танлаб олинди.
Туманда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ишлари ҳамда маҳаллий ўғит жамғариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларини бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ишлари ҳамда маҳаллий ўғит жамғариш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
“Ёшлар маркази”да туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда масъул корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида туманда “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ўтказиш, жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларга “Наврўз” байрами арафасида жойларда ҳамда туман Маданият марказида ўтказиладиган байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш, жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда байрам ярмаркалари ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/98a6e77216c53d02339ba.jpg)
Туманда ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда муаммоларини ҳал этиш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, туман “Ёшлар маркази”да Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашув давомида 10 нафар ёшлар турли таклиф ва муаммолар билан мурожаат қилишди. Туман ҳокими томонидан учрашувда кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/58308a4d98bca63256f25.jpg)
Шунингдек, Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самаралий фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганилди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.