Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
3-СЕКТОР ҲУДУДИДА “ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ” ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/ce57157c346e3861edd53.jpg)
2022-03-15 15:05:35 159
Бугун 3-сектор ҳудудидаги Гармдон маҳалласида “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтди. Қўштепа тумани Ёшлар ишлари агентлиги ва 3-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатиб келаётган ёшлар етакчиларининг ташаббуси билан ташкил этилган тадбир “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” юриш марафони ва эрталабки бадантарбия машқлари билан бошланди.
Тадбирда Ватанпарвар ташкилоти Фарғона вилояти Кенгаши тасарруфидаги Қўштепа тумани ўқув спорт техник клуби аъзолари ҳам иштирок этдилар.
Ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол, стол тенниси ва шахмат-шашка турлари бўйича мусобоқалар, шунингдек, “Заковат” интелектуал ўйинлари ҳамда сумалак сайли ўтказилди.
Мазкур тадбирда тумандаги сектор раҳбарлари ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирок этишди.
Тадбир давомида тадбиркор ва ҳунармандларнинг маҳсулотлари, шунингдек, МТТ ходимларининг қўл меҳнатлари маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилди.
Сумалак сайли ҳам ўзгача шукуҳда ўтказилди. Маҳаллалардан ташриф буюрган хотин-қизлар бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашдилар. Аёлларимиз томонидан ижро этилган ёр-ёр ва лапарлар, келинчакларнинг келин саломлари, санъаткорларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.
Фестивал якунида сектор раҳбарлари иштирокида ғолибликни қўлга киритган жамоалар ҳамда спортчиларга кубоклар, дипломлар ҳамда эсдалик совғалар топширилди.