Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ПЛАНШЕТЛАР ТОПШИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/94eddfcc30c761bca0cef.jpg)
2022-03-14 19:36:00 197
![](https://telegra.ph/file/94eddfcc30c761bca0cef.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январь кунги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Қўштепа туманидаги 51 та маҳаллада ёшлар етакчилари ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.
![](https://telegra.ph/file/754ef71d47a1235e34563.jpg)
![](https://telegra.ph/file/99290263be6cd3ac182cf.jpg)
Бугун, “Маданият маркази”да туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг масъуллари иштирокида 51 та маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида уларнинг ҳар бирига замонавий сўнги русумдаги планшетлар топширилди.
![](https://telegra.ph/file/965fa396848d8d190a5e6.jpg)
![](https://telegra.ph/file/7fd0c762b6d7e29ef7963.jpg)
Шунингдек, маҳаллаларда ёшлар ўртасида спортни янада ривожлантириш ҳамда бўш вақтларидан унумли фойдаланишларини ташкил этиш мақсадида 51 та маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига бир неча турдаги спорт анжомлари ҳам топширилди.
![](https://telegra.ph/file/d69ee4cce50a4165cb740.jpg)
Ушбу яратиб берилаётган шароитлар келгусида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иш фаолиятининг янада жадаллашишига асосий восита бўлиб хизмат қилади.