Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАСИ ТОПШИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/2722b3f63c1e7e9fefdf5.jpg)
2022-03-11 20:01:40 147
![](https://telegra.ph/file/2722b3f63c1e7e9fefdf5.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчилари ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.
![](https://telegra.ph/file/74911443bb2075b4f9579.jpg)
Ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш ва зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида бугун Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирокида 51 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳар бир ҳоким ёрдамчисига туман ҳокимлиги томонидан ажратилган замонавий компьютер жамланмалари топширилди.