Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР ҚАБУЛ – ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/34318fc64f0077aa822b3.jpg)
2022-03-11 19:27:12 120
![](https://telegra.ph/file/34318fc64f0077aa822b3.jpg)
Бугун 1-сектор ҳудудидаги Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабулда туман раҳбари томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот йўлга қўйилди. Шунингдек, уларни қийнаб келаётган муаммолар аниқланиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Сайёр қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул давомида 10 нафар фуқаролар турли масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.