Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 240 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УЮШМАГАН ЁШЛАР ЎРТАСИДА ВОЛЕЙБОЛ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-03-10 18:38:23    251

PDF юклаш
Чоп этиш



Китоб ўқиш, киши ақл заковатини теран, тафаккурини кенг қилгани каби спорт эса инсонни жисмонан чиниқтиради ҳамда иродасини топлайди. Юртимизда ёшлар сиёсати борасида самарали ишлар амалга оширилаётганлигини жойларда ўтказилаётган спорт мусобоқаларида кўришмиз мумкин.

Қўштепа туманида ҳам маҳаллалардаги ёшлар ишлари агентлиги етакчиларининг ташаббуси билан уюшган ва уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар ўтказиб келинмоқда. 



Бугун ҳам 4-сектор ҳудудидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. 

4-сектор ҳудудидаги уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақада туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Нисбатхонов ҳамда ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш. Хатамовлар ҳам иштирок этдилар. 



100 нафардан зиёд ёшлар беллашган мазкур тадбир якунига кўра Янгиариқ маҳалласининг уюшмаган ёшлари 1-ўринни, Қўрғонча маҳалласининг уюшмаган ёшлари 2-ўринни ҳамда Файз маҳалласининг уюшмаган ёшлари 3-ўринни эгалашди.

Мусобақа ғолиблари Давлат солиқ бошқармасининг эсдалик совғалари ва Фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram