Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Э Ъ Л О Н

×

 2022-03-10 10:52:30    136

PDF юклаш
Чоп этиш


  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 март кунги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармонига кўра, Қўштепа туманининг 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида янгитдан жорий этилаётган Хотин-қизлар фаоли лавозимига очиқ танлов эълон қилинади.

Лавозимга қўйиладиган асосий талаблар:

Олий ёки хотин қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасида тажрибага эга ўрта-махсус маълумот; Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тажрибасига эга, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидойи ва садоқатли, ижтимоий сиёсий фаол, юксак маънавий-ахлоқий хислатлар ва бошқарувчанлик қобилиятига, анъанавий оилавий қадриятларга ҳамда тадбиркорлик ва бизнесга оид билим ва тажрибаларга эга лидер хотин-қизлар; Камида 5 йил иш стажига эга бўлиши; Компьютер дастурий мажмуаларида ишлаш тажрибасига эга бўлиши керак.

Хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари:

-хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш;

-хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчиси билан ҳамкорлик қилиш;

-“Аёллар маслаҳат кенгашлари” билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш;

-хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий ахволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш.

Мурожаат учун телефонлар:

(99) 647-78-48

(99) 536-60-80

(99) 060-87-82

(91) 681-10-11