Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖОДКОР ЁШЛАР УЧУН КАСТИНГ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-03-10 08:18:15 139
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси ташаббуси билан Ўзбекистонда Ёшларга оид давлат сиёсатини 2025-йилгача ривожлантириш концепциясининг “Ёшларни маданият, санъат соҳаларига кенг жалб қилиш ва ёшларни ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакиллантириш” улар ўртасида “Беш муҳим ташаббус” доирасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида “BS AKADEMY” томонидан 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида кастинг ўтказилди.
Унда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг журналистика ва актёрликка қизиқиши юқори ёшлари иштирок этдилар.
Кастинг давомида журналистика (саҳна нутқи, телевидения, ижтимоий тармоқларда медиа, томоша материаллар тайёрлаш ҳамда журналистик фаолият олиб бориш), актёрлик маҳорати (саҳна маданияти, эстрада хонандалиги, кино ва телевидения режиссёрлиги) йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.