Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 208 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-03-09 19:53:53    122

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков ҳамда ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамовлар бугун туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 1-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, туман ҳокими таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулолари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларига тегишли топшириқлар берди.



Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 14-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, аҳоли томорқаларидан самаралий фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман ҳокимлигида қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари иштирокида 2022 йил ҳосили учун сабзавот ва полиз экинларини жойлаштириш ҳамда сув тежовчи технологияларидан қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланишни йўлга қўйиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга сабзавот ва полиз экинларини белгиланган режа асосида жойлаштириш ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш мақсадида сув тежовчи технологиялардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Шунингдек, туманда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларини бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ишлари ҳамда маҳаллий ўғит жамғариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ишлари ҳамда маҳаллий ўғит жамғариш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram