Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ: ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2022-03-09 19:46:01 117
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков 1-умумтаълим мактабида Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашди.
Туман раҳбари аввало ёшларнинг муаммолари билан қизиқди. Шундан сўнг очиқ мулоқот бошланди.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида 15 нафар ёшлар турли таклиф ва муаммолар билан мурожаат қилишди. Туман ҳокими томонидан учрашувда кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.