Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАТАЛЬЯ МАЛИХИНАГА 2 ХОНАЛИ УЙНИНГ КАЛИТИ ТОПШИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/eaad66aec26143a87564e.jpg)
2022-03-07 21:28:34 117
![](https://telegra.ph/file/eaad66aec26143a87564e.jpg)
Хумдон маҳалла фуқаролар йиғини, Бахт кўчасида яшовчи Наталья Малихина чин етимлиги ва ногиронлиги туфайли унга 2 хонали уйнинг калити тантанали тарзда топширилди.
![](https://telegra.ph/file/1d164e37351bbe57804cd.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8f5b92062ffeeeabe84f8.jpg)
![](https://telegra.ph/file/1c9b4384fbf1e98e983a8.jpg)
Тадбирда Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари шунингдек, бошқа масъул раҳбарлар иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/287e4ba100f99d365e0ba.jpg)
- Ота-онам йўқлиги учун бир неча йил бувам билан бирга яшадим. Бахтга қарши бувам ҳам вафот этди. Шундан сўнг холам Люда Яковлевна билан бирга яшаб келаётган эдим. Президентимизга минг раҳмат, мени ёлғизлатиб қўймади. Байрам арафасида менга бепул 2 хонали уй совға қилинди. Мана, энди менинг ҳам ўз уйим бор. Бунинг учун юртбошимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди Наталья Малихина.
Юртимизда улуғ кунларда, байрамларда кўнгли ўксик, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уларни юзини кулдириш уруф-одатга айланган. Дарҳақиқат йиллар давомида шаклланган қадриятларимиз 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида яна давом эттирилди.