Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 204 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА БАЙРАМ ШУКУҲИ (ФОТО)

×

 2022-03-07 18:56:18    114

PDF юклаш
Чоп этиш





Юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Қўштепа туманида ҳам 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланди. Бу галги байрам қўштепалик аёллар учун унутилмас бўлди. Чунки байрам арафасида туман Маданият бўлими тасарруфидаги “Истиқлол” Маданият маркази фойдаланишга топширилди.











Замонавий ва муҳташам ушбу Маданият марказининг фойдаланишга топширилиши барча хотин-қизларимиз учун чинакам маънода байрам совғаси бўлди.  











Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда туманимизда ҳар бир соҳада фаолият олиб бораётган 400 дан зиёд фаол хотин-қизлар, муҳтарама онахонлар иштирок этдилар. 





Туман ҳокими Илёсбек Новиков тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий муборакбод этди.

“Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасида эканлиги билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Баҳорнинг илк байрами муносабати билан туманимизнинг дилбар, фидойи ва меҳрибон хотин-қизларига шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Сиз ҳар жабҳада илғор, ташаббускор, ибратлисиз.

Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаган ҳолда, яна бир-бор баҳорнинг илк байрами 8-март халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этаман!” - дея тилак билдирди туман раҳбари.





Шунингдек, тадбир давомида туман ҳокими Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар, ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Тожихон Эргашевага “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини топширди. 























Илҳом Иброҳимов, Отабек Муҳаммадзоҳид, Абдужалил Қўқонов, Баҳодир Мамажонов каби эл ардоғидаги таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларига янада кўтаринкилик улашди.











Байрам дастури Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Шодиёна” тўйхонасида давом эттирилиб, иштирокчиларга дастурхон ёзилди.











Тадбир давомида сектор раҳбарлари томонидан бир гуруҳ аёлларимизга туман ҳокимлигининг байрам совғалари топширилди.














Тадбир иштирокчилари учун туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Тўкин дастурхон атрофида мунис ва мўътабар аёлларимиз дилдан суҳбатлашиб, яйраб дам олдилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram