Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ВЕЛОМАРАФОН БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/90de122dd3c60e87ccb00.jpg)
2022-03-06 12:08:14 119
![](https://telegra.ph/file/90de122dd3c60e87ccb00.jpg)
Қўштепа тумани хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши, вилоят спорт ва туризм бўлими, вилоят Касаба уюшмалар федерацияси ҳамкорлигида 8-март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Аёл рози бўлса-жамият рози бўлади” деб номланган эзгу ғоя асосида велемарофон ўтказилди.
Тадбирда спортнинг ушбу турига қизиққан 30 нафар қўштепалик опа-сингилларимиз иштирок этишди.
Туманнинг Қоражийда қишлоғидан старт олган велоспортчилар Фарғона шаҳридаги Санъат саройининг ёнигача бўлган масофани босиб ўтдилар.
Маррага етиб борган спортчиларни вилоят ҳокимлигининг масъул вакиллари тантанали равишда кутиб олдилар.
![](https://telegra.ph/file/2f807c01143f629f05924.jpg)
![](https://telegra.ph/file/2fd1418a0d5c59e624aa2.jpg)
Веломарафон ғолиблари ва фаол қатнашчилари эсдалик совғалари билан тақдирланди.