Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭЗГУ ҲАРАКАТДА БАРЧА ФАОЛ
2022-03-05 19:08:15 157
Халқимизда азалдан тозалик ва орасталикка, ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
Юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан ҳашар ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган.
Қўштепа туманида ҳам ана шундай анъана, ҳашар мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари томонидан амалга оширилди. Ушбу ҳашар бугун эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди. Кўтаринки рухда ўтказилган тадбирда 1500 нафардан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари томонидан ободондаштириш ишлари олиб борилди. Экин майдонлари чопилиб, дарахтлар оқланди, кераксиз шохлари буталди. Чопиб тозаланган ерларга турли экинлар экилди. Таълим ташкилотларига йиғилган чиқиндилар эса “Тоза ҳудуд” МЧЖ томонидан олиб чиқиб ташланди.
Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича ҳар бир таълим ташкилотларига 2000 тупдан ортиқ мевали ва манзалари дарахтлар, гул кўчатлари экилди.