Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
2022-03-05 08:16:27 107
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков туман Тиббиёт билашмаси тасарруфидаги 86-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Туман Маданият бўлими тасарруфидаги “Истиқлол” маданият марказида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилиб, туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, туман ҳокимининг Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида 10 нафар фуқаролар турли масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Намуна маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, аҳоли томорқаларидан самаралий фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбайларини ошириш мақсадида жорий этилган ижара асосида аҳолига ер майдонлари ажратиш бўйича Соҳибкор ва Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчиси тавсияларига асосан электрон танловларда ғолиб бўлган бир гуруҳ ишсиз фуқароларга ер майдонлари ажратиб берилди. Туман ҳокими томонидан фуқароларга ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда оила бюджетини оширишда асосий мезон бўлишини таъминлаш бўйича таклифлар берилди.
Шунингдек, туманда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экин майдонларини шарбат усулида суғориш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.