Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЯШИЛ МАКОН”НИ БИРГА ЯРАТАМИЗ!
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/ff72dc9da78d305c42cb5.jpg)
2022-03-04 14:32:10 109
![](https://telegra.ph/file/ff72dc9da78d305c42cb5.jpg)
Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси мамлакатимизда бўлгани каби, Қўштепа туманида ҳам кенг қулоч ёймоқда. Ўтган йил кузда унинг биринчи босқичи доирасида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилган эди. Об-ҳавонинг қулай келгани туфайли кўчат экишга февраль ойидаёқ киришилди.
Айни кунларда туманимизда яшил майдонлар барпо этиш, боғ-роғ ва кўкаламзор ҳудудларни кўпайтириш жадал кетмоқда.
Бугун, ушбу лойиҳа доирасида 45-умумий ўрта таълим мактабида 16 сотих майдонга интенсив ёнғоқ, бодом каби 150 туп мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилди.
![](https://telegra.ph/file/bddd59d584fbb0830cfa7.jpg)
Ушбу тадбирда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари С.Абдуллаев ва ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамовлар ҳам иштирок этишди.
Ушбу экилаётган ниҳолларнинг келгусида бўй чўзиб, ҳақиқий дарахтларга айланиши учун мактабдан масъуллар бириктирилиб, кўчатларнинг парвариши назоратга олинди.