Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
4-МАРТ—ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/88d1045d56f8de0874fd5.jpg)
2022-03-04 13:55:10 273
![](https://telegra.ph/file/88d1045d56f8de0874fd5.jpg)
Халқимизнинг тинчлиги, осойишталигини ўз ҳаловатидан устун деб билган, кўзларида шижоат порлаб, вужудларидан куч-ғайрат ёғилиб турган жасур ва навқирон қутқарувчиларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун муносабати билан муборакбод этамиз.
Шу ўринда ўз касб байрамларини нишонлаётган Қўштепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларини ҳам ана шундай ғоят шарафли, матонатли, аммо машаққатли вазифаларини адо этишларида омад ва муваффақият тилаймиз.
Қутқарувчи – нафақат инсонлар, атроф-муҳит, балки бутун бир жамиятни, халқни ўз жонини хавфу-хатарга қўйган ҳолда офатдан омон олиб чиқади. Керак бўлса, ўзгалар ҳаёти, хавфсизлиги йўлида азиз жонини қурбон қилади. Улар бутун борлиғи, вужуди билан чинакам халоскорлардир. Барча қутқарувчиларни чин қалбдан касб байрамлари билан муборакбод этамиз!