Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ШИФОКОРЛАР БАҲОРНИНГ ИЛК ТАОМИ – СУМАЛАК ТАЙЁРЛАШМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/0446ab4bee49e7d72d7ac.jpg)
2022-03-03 16:15:02 160
![](https://telegra.ph/file/0446ab4bee49e7d72d7ac.jpg)
Баҳор... Нақадар ёқимли, қалбларга илиқлик, кўнгилларга орзу-умид бағишловчи сўз бу. Фасллар номлари орасида энг нафис, энг гўзал, талаффуз этилишида ҳам ўзгача маъно бордай гўё. Назаримизда инсон она табиат билан яқинлигини айнан шу дамда яққол ҳис этади.
Баҳорнинг илк кунларидаёқ, сумалакнинг хушбўй ҳиди эса теварак атрофни забд этади. Одамлар самимият билан бир бирларини табриклашади. Бундай тароват фақат Ўзбекистонимизга хос.
![](https://telegra.ph/file/631c59165c410a48a1dcf.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c7e4d611831b3d41342ae.jpg)
![](https://telegra.ph/file/17bb960729b34d29a4004.jpg)
![](https://telegra.ph/file/0eb0b5b6c8d85389ea9ad.jpg)
Халқ саломатлиги йўлида кунни тунга улаб ишлайдиган Қўштепа тумани тез тиббий ёрдам бўлими жамоаси ҳам кўкламнинг илк кунини қўшалоқ байрамлар билан қарши олишди.
Жамоа азолари катта дошқозонда сумалак қайнатишиб, бугунги тинч ва осойишта кунимизга шукроналар келтиришди.
![](https://telegra.ph/file/6e78df8b65c618d7aea04.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b6cbb70909a4c12e147b6.jpg)
![](https://telegra.ph/file/5e2b6db3471d9f14c8578.jpg)
Бугун навбатчиликни топширган шифокорларимиз ўчоқ бошида, қолганлари эса яна иш бошида.