Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХУШ КЕЛДИНГ, ЎЛКАМГА БАҲОР!

×

 2022-03-01 08:16:21    163

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун баҳорнинг биринчи куни.

Кўркам кўкламнинг ҳузурбахш нафаси кўнгилларга кўтаринки кайфият бағишлайди. Бутун борлиқ уйғонади. Қир-адирларда майсалар ниш уриб чиқа бошлайди. Қиш давомида уйқуда бўлган дов-дарахт шохларида япроқлар куртакларни ёриб, қуёш нурларига талпинади. Табиат яшилликка бурканади.

Боғ-роғлар гулларга кўмилади. Қушларнинг сайраши қалбларга қувонч улашади.

Баҳор – фасллар келинчаги. Бунда гуляпроқларнинг муаттар ҳиди, жонбахш елларнинг ажиб шўхлиги, уйғонган ҳаётнинг нафис нафаси қалбларни жунбушга келтиради. Дарахтлар гулга бурканади, қушларнинг оромбахш саси оламни тутади.

Тупроқ ҳидини соғинган бободеҳқон кетмонини олиб, даласига ошиқади. Ким кўчат қадаган, ким ер чопган, ким дарахт бутаган. Бошқаси ариқ қазиган. Барча-барча тириклик ташвишлари билан банд.

Баҳор – янгиланиш, яшариш фасли! 

Бу – гўзаллик, нафосат фасли!

Баҳорнинг биринчи куни барчангизга муборак бўлсин!


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram