Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 155 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-02-28 20:01:14    154

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков раҳбарлигида туман ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, ташкилот раҳбарлари иштирокида “Вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишларда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, ижро интизомини мутаҳкамлаш ҳамда бажарилиши муҳим бўлган вазифалар” юзасидан ҳокимлик соати ўтказилди. Масъул раҳбарларга вилоят ҳокими томонидан йиғилишларда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ҳар-бир мурожаат билан манзилли ишлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, аҳоли томорқаларидан самаралий фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман раҳбари Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 32-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



Туман ҳокими ва пурокурори биргаликда Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини, Тинчлик кўчасида истиқомат қилувчи “Темир дафтар”да турувчи Ф.Фозилованинг яшаш хонадонида бўлиб, хомийлар томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишдилар. Масъул раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ва “Яшил макон” лойиҳаси асосида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларга ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ҳамда кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбайларини ошириш мақсадида жорий этилган ижара асосида аҳолига ер майдонлари ажратиш бўйича Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчиси тавсияларига асосан электрон танловларда ғолиб бўлган бир гуруҳ ишсиз фуқароларга туман ҳокими ва туман прокурори раҳбарлигида ер майдонлари ажратиб берилди. Туман ҳокими томонидан фуқароларга ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда оила бюджетини оширишда асосий мезон бўлишини таъминлаш бўйича таклифлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокими фермер хўжаликлари томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини минерал ўғитлар билан озиқлантириш, шарбат билан суғориш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экин майдонларини минерал ўғитлар билан озиқлантириш, шарбат усулида суғориш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram