Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1e26572bc55323acb1592.jpg)
2022-02-28 17:05:48 114
![](https://telegra.ph/file/1e26572bc55323acb1592.jpg)
Жорий йил 26-феврал куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Дўрмон
ҳудудидан ёзмоқдамиз. Кўприк бузилиб бир неча ойдан бери узоқ масофа босиб айланиб ўтишга тўғри келмоқда. Ҳатто осма кўприк ҳам йўқ, аҳоли шаҳардан узилиб қолдик. Аксар машиналар қатнамаяпти, йўл кира ошиб кетди. Талабалар эса ўқишга
қатнай олмаяпти. Кўприк масаласини ҳал қилиб беришларини илтимос қиламиз” – дея шикоят қилинган.
Дўрмон маҳалласидан йўлланган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури дорасида назарда тутилган лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда қурилиш таъмирлаш ишларини бошлаш, бу борада буюртмачи ташкилотларнинг масъулиятини янада ошириш, шунингдек, 2021 йил учун белгиланган лимитлар бўйича манзилли рўйхатларини шакллантириш масалаларини муҳокамасига бағишланган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 мартдаги 21-сонли раёсат мажлиси баёни қарорининг 7-иловаси ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа тумани ҳудудидаги 4К913 “Дўрмон қ.- Деҳқонобод қ. - А 373” автомобиль йўлининг ПК 0-00 да жойлашган авария ҳолатидаги кўприкни бузиб, қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Қурилиш-монтаж ишларига ҳалал бермаслик ҳамда турли хил бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида ушбу ҳудудда яшовчи аҳолини туман ҳудуди билан боғловчи йўл сифатида Дўрмон МФЙ Кичик боғ кўчаси ва Қоракалтак МФЙ Сокин кўчаларидан вақтинча фойдаланиб туришлари назарда тутилган.
Ҳозирги кунга келиб, қурилиш-монтаж ишлари “Фарғона йўл қурилиш” МЧЖ томонидан белгиланган стандарт талаблари асосида амалга оширилмоқда.
Ушбу қурилиш ишларини жадаллаштириш тўғрисида туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан “Фарғона йўл қурилиш” МЧЖга ва бошқа масъул идораларга мурожаат қилинган. Дўрмон маҳалласи ҳудудида жойлашган кўприкнинг қурилиш ишларини жадал суратларда олиб бориш йўлга қўйилади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.