Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 195 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ” НОМЛИ МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-02-26 07:55:58    232

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоят ҳокимининг 2022 йил 28 январ кунги “Фарғона вилоятида эрта никоҳ, оилавий ажралишларни олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш тўғрисида” ги 49-11-0-Q/22 сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил феврал ойи давомида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш, мавжуд муаммолар юзасидан қўшимча чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида Қўштепа туманидаги “Омад” номли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш мажмуасида “Оила муқаддас даргоҳ” деб номланган маърифий тадбир ўтказилди. 






Байрамона рухда ташкил этилган ушбу тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ташриф буюрдилар. Шунингдек, вилоят Хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши аъзолари Х.Каримова, Х.Комилова ҳамда масалага дахлдор бўлган давлат ва жамоат ташкилоти раҳбарлари, туман Хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши аъзолари, оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, ажрим ёқасидаги оилаларни яраштиришда фаол бўлган маҳалла фуқаролар йиғини раислари, имом хатиблар, отинойилар, тумандаги наъмунали оилалар, наъмунали қайноналар, жамоатчилик ёрдамида яраштирилиб бугун бахтли яшаётган оилаларнинг вакиллари иштирок этдилар.  







Тадбир давомида туманда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш билан биргаликда яраштириш ойлигида фаол қатнашиб натижа кўрсатган маҳалла фуқаролар йиғини раислари, имом хатиблар, отинойилар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, наъмунали оила вакиллари, ибратли қайноналар ҳамда жамоатчилик кўмагида яраштирилиб бугун бахтли яшаётган оила вакилларига ҳам туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

Туман маданият уйи санъаткорларининг дилтортар куй ва қўшиқлари эса тадбирга кўтаринки руҳ бахш этди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram