Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ ФЕСТЕВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/daf06683d80929b7894e0.jpg)
2022-02-24 23:23:27 149
![](https://telegra.ph/file/daf06683d80929b7894e0.jpg)
Қўштепа туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январь кунги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Мазкур қарорга асосан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ёшлар орасидан танлов асосида билимли, ташаббускор ҳамда тенгдошларини ўз ортидан эргаштира биладиганлари танлов асосида Ёшлар етакчилари лавозимига тайинланди.
![](https://telegra.ph/file/360540103fc34bc5f5af7.jpg)
![](https://telegra.ph/file/6c02e2409d08588fae411.jpg)
Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган тартиб асосида жойларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари томонидан ўз тенгдошлари бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, улар ўртасида китобхонликни шакиллантириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун турли спорт мусобоқалари ҳамда маданий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, бугун туман Ёшлар ишлари агентлиги ва Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатиб келаётган ёшлар етакчиси Э.Абдухамидовнинг ташаббуси билан ҳудудда жойлашган 8-умумтаълим мактабида ёшлар ўртасида спорт фестивали ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/9fe19349f1e3e75eb6ced.jpg)
![](https://telegra.ph/file/9752f1d96f194e4fb840a.jpg)
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи А.С.Иномов, Ички ишлар вазирлиги ашулла ва рақс ансамбли раҳбари У.Тиллаев, Шарқий ҳарбий округи қўмондонлиги ходимлари, ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамов, тумандаги сектор раҳбарлари ҳамда бир гуруҳ таниқли санаткорлар иштирок этишди.
![](https://telegra.ph/file/a4053a98bfe96788266f7.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b9a558bbbdc440d6064b9.jpg)
![](https://telegra.ph/file/58de60f2b595b06ee7194.jpg)
Мазкур фестивал давомида кенг жамоатчилик иштирокида “Соғлом ҳаёт сари беш минг қадам” шиори остида юриш марафони, спортнинг футбол тури бўйича “Ҳоким кубуги”, хотин-қизлар ўртасида спортнинг волебол тури бўйича “Прокурор кубуги”, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш ва ёшлар маънавиятини юксалтириш мақсадида “Заковат” интелектуал ўйини бўйича “Ички ишлар кубуги” ҳамда спортнинг стол тенси, шашка ва шахмат турлари бўйича “Давлат солиқ инспекцияси кубоги” ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/0b95128099e97c14ecdcb.jpg)
![](https://telegra.ph/file/2afda1d70dcec59e8eb3c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8bc3db56cef4f96b968ca.jpg)
Фестивал якунида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи А.С.Иномов, Ички ишлар вазирлиги ашулла ва рақс ансамбли раҳбари У.Тиллаев ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида ғолибликни қўлга киритган жамоалар ҳамда спортчиларга сектор раҳбарлари кубоклари, дипломлар ҳамда туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, тадбир давомида вояга етган бир гуруҳ ёшларга сектор раҳбарлари иштирокида фуқаролик паспортлари топширилди.
![](https://telegra.ph/file/7b38976cd41c2ade3a1a4.jpg)
![](https://telegra.ph/file/02bfea27ddcf6a574b171.jpg)
Бундан ташқари тадбир давомида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ўтказилди. Ярмаркада тумандаги 40 дан зиёд корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субеъктлари 1291 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Шунингдек, ярмаркада иштирок этган иш изловчи фуқароларнинг 20 нафарига доимий ишга жойлашишлари ҳамда 51 нафар фуқароларга касб-ҳунарга ўқишлари учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан йўлланмалар берилди.