Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КУН ХАБАРИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/9f0c0f53b01ce0ee3f1f3.jpg)
2022-02-24 18:46:27 187
![](https://telegra.ph/file/9f0c0f53b01ce0ee3f1f3.jpg)
Қўштепа туманидаги 26-ДМТТда “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида болаларга сифатли таълим-тарбия бериш, ривожланиш марказларида болаларга тажриба орттириш, эркин фикрлаш, нутқини ривожлантиришни ўргатиш ва “Китоб тарихи” ҳафталиги доирасида болаларни китобхонликка қизиқтириш, ёш тарбиячиларга устоз-шогирд режаси асосида машғулотлар олиб боришни ўргатиш мақсадида очиқ машғулотлар ташкилланди.
![](https://telegra.ph/file/beb310ee8868a2d30c82a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/5202d42c27cdeecab769c.jpg)
Бўлиб ўтган тадбирда тумандаги 38 та давлат мактабгача таълим ташкилотларининг методистлари ва ёш тарбиячи-педагоглар иштирок этдилар. Машғулотлар давомида тарбиячилар янги дидактик материаллардан фойдаланиб фаолият олиб бордилар.