Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 143 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-02-24 16:43:55    117

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йил 23 феврал куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий видео мурожаат эълон қилинди.

Мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа туманидан мурожаат қиляпмиз. Фермермиз. Ўтган йили фермер хўжалигимизга 18,5 минг сўмдан мажбуран картошка сотишди. Музлаткичдан сақланган экан. Олиб келишимиз билан чирий бошлади. Биз ҳам ноилож яна музлаткичга қўйдик. Ўтган бир неча ой ичида 3 тонна картошкадан атиги 500 килоси соғ қолди. Фермерларга мажбуран картошка сотиш мумкинми? Фермер ўзи хоҳлаган жойдан, хоҳлаган нархда олиши керак эмасми?” – дея шикоят қилинган.

Ўзининг кимлигини ошкор қилишни истамаган фуқаронинг юқоридаги мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мурожаатчи ўз шикоятида ёлғон маълумот берган ва асл холатни бўрттириб кўрсатган. Чунки, 2021 йил ҳосили учун ғалладан бўшаган майдонларга, тумандаги фермер хўжаликларига жами 100 гектар майдонларга картошка экинлари экиш режалаштирилган эди. Шу мақсадда Қўштепа туманидаги 120 нафар фермер хўжаликларига ўртача ҳар бир килограмми учун 11 минг сўмдан, 300 кг дан 2000 кг гача бўлган миқдорда уруғлик картошкалари тарқатилган.

Ўз навбатида фермер хўжалиги раҳбарлари ҳам картошка уруғини “музлатгичга қўйиб сақлаш” ўрнига буғдойдан бўшаган майдонларга экиб, мақсадли фойдаланишган ва такрорий экиндан қўшимча даромад олишган. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram