Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 181 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-02-24 15:33:59    102

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокимлиги ва “Фарғона сув таъминоти” Ахборот хизмати раҳбарлари билан ҳамкорликда “Қўштепа туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширалаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда вилоятимиздаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, бошқармаларнинг ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда блогерлар, шунингдек, тумандаги масъул идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.




Иштирокчилар матбуот анжуманида Қўштепа тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Баҳромжон Қурбонов ҳамда “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Қўштепа тумани бўлими бошлиғи Ойбекжон Комиловлар билан юзма-юз мулоқот олиб бордилар. Тадбир давомида қатнашчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди. 





Шунингдек, журналист ва блогерлар учун пресс-тур ҳам ташкил этилди. Улар Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига асосан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Мураббийлар кўчаси ҳудудида жойлашган марказий сув иншооти таъмирланди. Мураббийлар ва Оқбилол кўчаларидаги 2 дона тик ичимлик суви қудуғи ҳам таъмирланиб, 1 дона янги сув минораси, 2 дона янги сув насоси, 2 дона иккинчи босим кучайтрувчи насос ўрнатилди. 1 дона сувни тозалаш ускунаси, 1 дона сувни хлорлаш биноси қуриб жихозланган бўлса, Мураббийлар, Ишчилар, Кўклам, Обод, Фарғона, Деҳқонобод, Оқбилол кўчаларига 8,5 км янги ичимлик суви тармоғи тортилди.

Тадбир иштирокчилари пресс-тур давомида Қўштепа туманининг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Истиқбол маҳалласида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар ва ўзаро фикр алмашдилар. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram