Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРОРИ ЎРИНБОСАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА БЎЛДИ

×

 2022-02-22 22:07:50    129

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Ш.Ш.Узақов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ бугун Қўштепа туманида бўлиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, саноат корхоналари ташкил этиш, аҳоли томорқаларидан самарали файдаланиш, аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш, жиноятчиликни ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш каби бир қатор ишлар билан танишди.



Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Ш.Ш.Узақов тумандаги сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда “GLOBAL TEXTILЕ INFINITY” масъулияти чекланган жамиятида бўлишиб, янги ташкил этилаётган саноат корхонасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишдилар. 




Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан ишлаш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Ҳудуддаги 8-умумтаълим мактабида уюшмаган ёшлар ўртасида ташкил этилган спорт мусобоқалари фаолияти билан танишган Ш.Ш.Узақов Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган ёшлар билан ишлашни янгича тизимига асосан туманда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун кутубхона ва спорт муассасаларини доимий фаолият юритишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.





Ғиштмон ва Лангар маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, аҳоли томорқаларидан самаралий фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича амалга ошираётган ишлар ўрганилди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Ш.Ш.Узақов томонидан ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатиб келаётган ҳоким ёрдамчиларига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи бир қатор кам таъминланган ва эхтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.



Туманда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус касаллигини тарқалишини олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Ишчи гуруҳ томонидан туманда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш ҳамда тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий жихозлар билан таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.




Туман аҳолиси ўртасида китобхонликни йўлга қўйиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Жумладан, республика ишчи гуруҳи аъзолари туман Ахборот кутубхонаси ҳамда 11-умумтаълим мактабига ташриф буюришди. Улар мазкур кутубхонада китобхонларга яратилган шарт-шароитлар, китоблар фонди ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш сифати билан ташидилар. Ишчи гуруҳ раҳбари томонидан бундай кутубхоналарни туманнинг барча ҳудудларида ташкил этиш юзасидан берилган кўрсатмалари асосида келгусидаги бажарилиши муҳум бўлган вазифалар белгилаб олинди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram