Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФРАНЦИЯДА ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО ТАНЛОВДА 1-ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/310d3402c26972612638d.jpg)
2022-02-22 20:22:22 144
![](https://telegra.ph/file/310d3402c26972612638d.jpg)
Саидахон Эминова Қўштепа туманидаги 11-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-В синфида аъло баҳоларга ўқиб келмоқда. У тасвирий санъатга қизиққанлиги туфайли туман ва вилоят миқиёсида ўтказилаётган расмлар танловида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.
Саидахон Эминованинг ижодига мансуб “Ватан”, “Она”, “Буюк сиймолар”, “Ўзбекистоним” композицияларидаги ранглар бир-бири билан уйғунлашиб ўзгача маъно беради.
![](https://telegra.ph/file/e1f758256d0205813f611.jpg)
![](https://telegra.ph/file/13b8560a89221164dce36.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b6faeb00bbe1b9df87aa0.jpg)
Ёш ижодкор Саидахон Эминова бобокалонимиз Мир Алишер Навоий таваллудига бағишлаб ўтказилган онлайн танловда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.
Францияда ўтказилган Халқаро танловда 1-ўринни эгаллаган Саидахон Эминовани бу ютуқ билан табриклаймиз ва келгусидаги ижодига омад тилаймиз!