Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАХСУС ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/708a8d223953f1a82073d.jpg)
2022-02-22 15:32:50 172
![](https://telegra.ph/file/708a8d223953f1a82073d.jpg)
Қўштепа туманида “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишини олдини олишда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/134347beca9236af45e60.jpg)
![](https://telegra.ph/file/3d337c32a55ac6c52f2ce.jpg)
Ўқув машқининг амалий босқичида Қўштепа тумани Тиббиёт бирлашмаси томонидан Кўп тармоқли марказий поликлиникада ҳайвонлар томонидан жароҳатланган фуқароларга антирабик ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ободонлаштириш бошқармаси Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими шахсий таркиби томонидан дайди ва қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш, йўқ қилиш тадбирлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан уй ҳайвонларини рўйхатга олиш, қутуриш касаллигига қарши эмлаш, гувохнома бериш, қутуриш касаллигига гумон қилинган ҳайвондан лаборатория текшируви учун намуналар олиш тадбирлари, Юқумли касалликлар бўлимида қутуриш касаллигига чалинган беморни изоляторга жойлаштириш ҳамда симптоматик даволаш тадбирларини ташкил этиш кўрсатиб берилди.
![](https://telegra.ph/file/a85308adb09109b3a80ef.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f92054c294d2182a2a43a.jpg)
Махсус-тактик ўқув машқида туман ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Тиббиёт бирлашмаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари, Ободонлаштириш бошқармаси ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда мутахассис ходимлар иштирок этдилар.
Ўтказилган махсус-тактик ўқув машқи якуни бўйича, Қўштепа тумани ФВДқТ хизматлари одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллигини тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этишга “Чекланган тайёр” деб баҳоланди.