Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЙИНЛОВ
2022-02-21 15:07:33 192
Султонов Шокиржон Расулович 2022 йил 12 февралдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Шокиржон Султонов 1972 йили Ўзбекистон туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1994 йили Риштон тумани прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчиликдан бошлаган. Фаолияти давомида Риштон тумани прокуратураси терговчиси ҳамда вилоят прокуратурасида турли лавозимларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ИИВ органларида қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори, Фарғона шаҳар прокурорининг ўринбосари, Ўзбекистон тумани прокурори ва бошқа турли лавозимларда ишлаган.
2020 йилдан 2022 йилгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.