Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҚУВНОҚ СТАРТЛАР” МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/e8bc94c8d635f5d9d47c7.jpg)
2022-02-19 14:00:10 468
![](https://telegra.ph/file/e8bc94c8d635f5d9d47c7.jpg)
Янгидўкон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси билан ҳамкорликда “Қувноқ стартлар” мусобақаси бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/eb9e4b21ae884753a7ff9.jpg)
![](https://telegra.ph/file/7ed2fcacd76e4f0e858be.jpg)
Мусобақада 15-умумий ўрта таълим мактабининг қизлари 2 та жамоа бўлиб қатнашди. Иштирокчилар тўп билан югуриш, арғимчоқ учиб югуриш, туп судраб югуриш, арқон тортиш, баскетбол ўйини каби 5 шарт бўйича беллашдилар.
![](https://telegra.ph/file/9c799ad9bf5a798288584.jpg)
Ўтказилган тадбир сўнгида ғолиб жамоа “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.