Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФЕВРАЛ ОЙИ-“АЖРИМГА ҚАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ”
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/2f421cb3fa546f56375b6.jpg)
2022-02-19 12:17:46 124
![](https://telegra.ph/file/2f421cb3fa546f56375b6.jpg)
Қўштепа тумани Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида “Ажримга қарши курашиш ойлиги” муносабати билан “Оила муқаддас” мавусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ишчи гуруҳи аъзоси, журналист Х.Каримова, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари М.Вахобова, туман хотин-қизлар тарғибот гуруҳи раҳбари Д.Юсупова шунингдек, маҳалла имоми ва фаоллари иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/b8a7f9c9f591368dbb168.jpg)
Давра суҳбати давомида эрта никоҳ, ажримларнинг салбий оқибатлари, оилавий низоларни самарали усулда ҳал этиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш масалалари ўртага ташланди. Аниқ чора-тадбирларга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.