Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5d7e025a747fb66a8eb84.jpg)
2022-02-19 11:37:06 113
![](https://telegra.ph/file/5d7e025a747fb66a8eb84.jpg)
Қўштепа тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
![](https://telegra.ph/file/a89087b9c34b405a45cea.jpg)
![](https://telegra.ph/file/807ed10132126170ef2ef.jpg)
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Меҳнат ярмаркасида 85 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг 1200 дан ортиқ бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этишиб, корхона ва ташкилотлардан ташриф буюрган вакиллар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот беришди.
Шу куннинг ўзида ярмаркада иштирок этган иш изловчи фуқароларнинг 63 нафарига доимий ишга жойлашишлари учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан йўлланмалар берилди.