Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎТГАН 2021 ЙИЛГА НАЗАР: ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ҚАНЧА ИЧКИ ХЎЖАЛИК ЙЎЛЛАРИ ТАЪМИРЛАНДИ?
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/8ec0de4fa151c751a5f47.jpg)
2022-02-18 13:30:28 110
![](https://telegra.ph/file/8ec0de4fa151c751a5f47.jpg)
Ўтган 2021 йил давомида Қўштепа туманида Фарғона вилояти ҳамда туман маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, фуқаролар ташаббуси жамғармаси (опен бюджет) маблағлари ҳисобидан 30 км га яқин ички хўжалик йўллари асфальтлаштирилди. 40 км га яқин тупроқли йўллар тош шағал аралашмали йўлга ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/2f9dbd43381bb17b9bb6f.jpg)
Туман ҳокимининг фармойишига асосан тумандаги барча ички хўжалик тупроқли йўлларни шағаллаштириш мақсадида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан “Фарғона нефт баъза” МЧЖ билан шартномалар тузилиб, туман ҳудудидаги 36 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 40 км га яқин йўллар шағаллаштирилди.