Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 196 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

×

 2022-02-18 11:08:28    122

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига асосан Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2 дона тик ичимлик суви қудуғини реконструкция қилиш ва 2 дона янги сув насоси, 1 дона янги сув минораси ўрнатиш, 1 дона мавжуд сув минорасини таъмирлаш, 10,1 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари режалаштирилган эди. Ушбу ишлар қурувчи ташкилот “Заман Булдинг” МЧЖ томонидан олиб борилиб, маҳалладаги 536 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди.

Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида эса 2 дона тик ичимлик суви қудуғини реконструкция қилиш ва 3 дона янги сув насоси, 1 дона янги сув минораси ўрнатиш, 1 дона мавжуд иккинчи сув кўтариш насос станциясини реконструкция қилиш, 8 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари режалаштирилган эди. Қурувчи ташкилот “Водий Чашмаси” МЧЖ томонидан режалаштирилган барча ишлар якунига етказилиб, 8,5 км тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Натижада маҳалладаги 430 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди.

Шунингдек, ўтган йили инвеститция дастурига асосасан Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1 дона тик ичимлик суви қудуғи қазиш ва 1 дона сув насоси, 1 дона янги сув минораси ўратиш, 4.6 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари режалаштирилган эди. Қурувчи ташкилот “Янги Авлод МЧЖ” томонидан 7.3 км тармоқ тортиш ишлари бажарилди ва 400 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлаш имконияти яратилди.



Туманда ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини Норин кўчасидаги 330 метр, Роввот кўчасидаги 330 метр, Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини Чинортепа кўчасидаги 120 метр, Қорақушчи маҳалла фуқаролар йиғини Ҳамкор кўчасидаги 500 метр, Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғини Сойёқаси кўчасидаги 160 метр узоқ муддат ишлатилиб эскирган ичимлик суви тармоқлари ўрнига жами 1440 метр янги ичимлик суви тармоқлари тортилиб, 140 дан зиёд аҳоли хонадонларида ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Қолаверса, ичимлик суви етказиб беришдаги узилишлар бартараф этилди.

Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини Кўприкбоши кўчасига 370 метр, Каттабешкапа маҳалла фуқаролар йиғини Заковат кўчасидаги янги чекларга 1100 метр янги ичимлик суви тармоғи тортилди. 120 та аҳоли хонадонлари илк бор маркзлашган ичимлик суви билан таъминланди.

Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғини Элобод кўчасидаги узоқ вақтдан буён фойдаланилмай келинаётган ичимлик суви тармоғини шу кўчадаги мавжуд фойдаланишдаги ичимлик суви тармоғига 35 метр,  Шакар маҳалла фуқаролар йиғини Мусаффо кўчасига 100 метр, Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини Садаф кўчасига 200 метр, Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини Нурхон кўчасига 300 метр жами 2225 метр янги тормоқ тортилиб, 250 дан ортиқ аҳоли хонадонларини узоқ масофадан ичимлик суви ташиб фойдаланишларига барҳам берилди. 



Мумтоз маҳалла фуқаролар йиғини Нуронийлар кўчасига 400 метр, Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғини янги чекларга 200 метр янги ичимлик суви тармоғлари етказиб берилди. Туманимизда қайта таъмирлаб фойдаланишга яроқсиз холатга келиб қолган сув насослари ўрнига 7 дона янги сув насослари ўрнатилди.

Қўштепа туманидаги барча маҳаллаларда сув таъминоти тизимини тубдан яхшилаш мақсадида 2022 йилда ҳам “Обод қишлоқ дастурига асосан Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида марказий сув иншоотини реконструкция қилиш ва 15 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш режалаштирилган.  

Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1 дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазиш, 1 дона янги сув минораси ўрнатиш, 1 дона мавжуд тик ичимлик суви қудуғи ва сув минорасини таъмирлаш, 16 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бажарилади.

Фуқаролар ташаббуси жамғармаси ҳисобидан Файз, Кичикбешкапа, Шомирза, Пахтакор, Ғиштмон маҳаллалари ҳудудларида 2 дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазиш, 2 дона тик ичимлик суви қудуғини таъмирлаш, 5 дона янги сув минораси ва сув насоси ўрнатиш, 5 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш режалаштирилган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram