Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОИЛАВИЙ АЖРАЛИШЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5c1a575dfaa5828657aec.jpg)
2022-02-17 20:20:18 110
![](https://telegra.ph/file/5c1a575dfaa5828657aec.jpg)
Қўштепа туманидаги Соҳибкор, Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинларида туман хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши ва туман ИИБ ҳамкорлигида “Оилавий ажралишларга қарши кураш ойлиги” доирасида “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”, маҳалла тарғибот гуруҳи аъзолари, маҳалла оқсоқоллари, дастурхончилар, отинойилар, имом хатиблар иштирокида ҳудудда оилавий ажралишлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, эрта ва ноқонуний никоҳлар, шунингдек, бошқа салбий иллатларни олдини олишда фаоллар олдида турган вазифалар тўғрисида ўзаро фикр алмашдилар.
![](https://telegra.ph/file/e5e2de3ceed4bb5410890.jpg)
Қолаверса, қайнона-келинлар, никоҳланувчи ёшлар ўртасида олиб бориладиган тадбирларда оила ҳамда фарзанд тарбиясида эркакларни масъулиятини, жавобгарлигини ошириш масаласида амалга ошириладиган ишлар юзасидан ҳам келишиб олинди.