Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЖРИМГА ҚАРШИ КУРАШ ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-02-17 13:01:16    215

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, эрта ва ноқонуний никоҳлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида кун давомида 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 5 та маънавий-маърифий тадбир ҳамда давра суҳбатлари, 11 та якка тартибдаги профилактик суҳбатлар бўлиб ўтди. Шунингдек, 9 та яраштириш тадбирлари ўтказилиб, 3 та оила яраштирилди. 6 та оилага муддат берилди.

Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини Ифтихор кўчаси, 47-уйда яшовчи Тожибоевлар оиласини яраштириш учун ҳар иккала томон билан маҳалла фаоллари ва отинойи иштирокида бир неча бор тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу тадбирлар натижасида уларнинг оиласи яраштирилди. Ноқонуний никоҳ асосида яшаётган 1 та оиланинг никоҳи эса ФХДЁ рўйхатидан ўтказилди.

Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини, Карвон кўчасида 2016 йилдан буён шарий никоҳ асосида оила қуриб яшаб келаётган О.Ў ва Г.С.лар бир неча бор олиб борилган тушунтиришлардан сўнг никоҳларини расмийлаштирдилар.



Намуна, Қоражийда, Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинларида туман Хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши вакиллари, “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”, маҳалла тарғибот гуруҳи аъзолари, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари, дастурхончилар, отинойилар иштирокида оилаларда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, эрта ва ноқонуний никоҳлар, оилавий ажримлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда кенг жамоатчиликни олдида турган вазифалар юзасидан давра суҳбатлари ўтказилди.

Мулоқот давомида ҳудудлардаги мавжуд холат ва муаммолар тахлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳамкорликдаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

        Ушбу тадбирлар бошқа маҳаллаларда ҳам давом эттирилиб, муаммоли хонадонларда суҳбатлар ўтказилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram