Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЖРИМГА ҚАРШИ КУРАШ ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/c7a30b463798d9b478527.jpg)
2022-02-15 22:16:57 386
![](https://telegra.ph/file/c7a30b463798d9b478527.jpg)
Оила жамиятимиз асоси, у давлат ва жамият ҳимоясидадир. Кейинги йилларда муқаддас қўрғонларга беписандлик оқибатидан оилавий ажримлар ошиб боряптики, бу албатта ташвишланарли ҳолдир. Энг ачинарлиси, бир-икки, ҳатто ундан ҳам кўп зурриётларни аро йўлга ташлаб, ажрим йўлини тутаётганларга бефарқ қараб бўлмайди. Шунинг учун ҳам вилоят ҳокими эрта никоҳ, оилавий ажримларнинг олдини олиш, номуроса оилаларни яраштириш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Унда феврал ажримларга қарши кураш ойлиги деб белгиланди.
Ушбу ойлик давомида Қўштепа туманида ижтимоий маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш, оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлашда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”, маҳалла тарғиботчилар гуруҳи, имом хатиблар, отинойилар, маҳалла оқсоқоллари, дастурхончилар ҳамда кенг жамоатчилик олдида турган долзарб вазифалар юзасидан барча маҳаллаларда давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/cdfe006f55126ff15a9ca.jpg)
![](https://telegra.ph/file/2565c2804aed130fbcd36.jpg)
Давра суҳбатларида фаоллар билан биргаликда туман ҳокимининг хотин- қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, туман ИИБ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Д.Вахапова ва хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши вакиллари иштирок этмоқдалар.
Суҳбат чоғида маҳалладаги салбий холатлар, содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, оилавий ажримлар, номуроса оилалардаги холатлар таҳлил қилинмоқда. Шунингдек, ҳар куни ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш ишлари олиб борилмоқда.