Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЙИНЛОВ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/a5ef4705608c29ecc3dce.jpg)
2022-02-15 08:49:50 121
![](https://telegra.ph/file/a5ef4705608c29ecc3dce.jpg)
Пирматов Мирзоанвар Юсупович Қўштепа тумани Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Мирзоанвар Пирматов 1986 йили Қўштепа туманида туғилган. 2008 йилда Фарғона политехника институтини, 2020 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2013 йили Марғилон шаҳар “Зиё капитал таъмир” хусусий корхонасида бошлаган. Фаолияти давомида 2014 йилдан 2019 йилгача Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасида турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Фарғона шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Жамоат ишлари бўйича ёрдамчи инспектори, Фарғона шаҳар “Farg’ona Dizayn” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ҳамда Қўштепа тумани Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими етакчи мутахассиси лавозимларида фаолият олиб борган.
Оилали, турмуш ўртоғи – Мактабгача таълим ташкилоти ҳамшира, уч нафар фарзанди бор.