Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЗАҲРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 539 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/82cf95d2780aa01298686.jpg)
2022-02-14 14:45:41 122
![](https://telegra.ph/file/82cf95d2780aa01298686.jpg)
Қўштепа тумани ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши, туман Халқ таълими бўлими, Маданият бўлими, туман Ахборот кутубхона маркази шунингдек, Маҳалла хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда шоҳ ва шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишланган байрам тадбири Қўштепа туманида кўтаринки руҳда нишонланди.
![](https://telegra.ph/file/781339e6e5c78a3af06dd.jpg)
![](https://telegra.ph/file/01f017363bc5276ac52c2.jpg)
![](https://telegra.ph/file/decd98d82d2047d9b1799.jpg)
![](https://telegra.ph/file/896360382675dd831a9dc.jpg)
Туманимиздаги 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган “Бобур издошлари” деб номланган тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидан ғазаллар, рубоийлар айтилди. Унинг босиб ўтган йўллари, давлат бошқарувида амалга оширган ишлари борасида саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, туман Маданият бўлими ва ижодкор ўқувчилар, умум таълим мактабларида фаолият олиб бораётган Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар томонидан миллий рақслар ижро этилиб, Бобурнинг ғазалларидан қўшиқлар куйланди.
![](https://telegra.ph/file/f5cafc7641cdb587e7af1.jpg)
![](https://telegra.ph/file/4424f01c05ec9653754d3.jpg)
![](https://telegra.ph/file/557d065df27e00fe3bb79.jpg)
![](https://telegra.ph/file/6c2a15d23b10541d04052.jpg)